Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ зиммасида қарзи бўлган киши) яъни, қарз олаётган одам. Айнан у яна ҳам ишонч зиёда бўлиши учун ёзувчига нима ёзишини айтиб туради. Қарздорнинг қарзни тан олиши қарз берувчининг даъвосидан кўра кучлироқдир. Шунга кўра, ёзувчига нима ёзишини қарздор айтиб туради.


(وَلْيَتَّقِ اللّهَ رَبَّهُ парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин) унга Аллоҳдан тақво қилиш эслатиляпти ва у тўғри сўзлашга, ҳақпарвар бўлишга ундаляпти.
(وَلاَ يَبْخَسْ مِنْهُ شَيْئاً ва у қарздан бирон нарса камайтириб ёзмасин!) яъни, ҳақиқатни бирозгина ҳам кемтик қилиб қўймасин. (شَيْئا) иборасининг айтилиши ва унинг накра келиши ҳақиқатнинг озгина қисми ҳам яширилмаслигига далолат қилади.


(فَإن كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهاً Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз бўлса) яъни, агар қарздор (سَفِيها ақлсиз) бўлса. (سفيه ) сўзи ақли ожиз, нодон, тили ёмон деган маъноларни англатади. Бу ерда тили ёмон маъносида келяпти. Агар ёзувчига айтиб туриш унинг ўзига қўйиб берилса, ёмон гап ҳосил бўлади.
Бу сўз сўкишиш маъносида ҳам қўлланади. Оғзи бепошна сўкишгани одам тополмабди, деган мақол бор.


(أَوْ ضَعِيفاً ё ожиз) яъни, фикри ожиз, ишларни тартибга сололмайдиган, тушунтириб гапиролмайдиган. Агар айтиб туриш унинг ўзига қўйиб берилса, чаламан-чакки гапириб, гапнинг маъносини бузиб юборади.


(أَوْ لاَ يَسْتَطِيعُ أَن يُمِلَّ هُوَ ёки (айтиб туриб) ёздиришга қодир бўлмаса) яъни, тилидаги бир дудуқлик сабабли равшан гапира олмайдиган. Ибн Аббос р.а. шундай деган.
Юқорида айтиб ўтганларимиз биз рожиҳ деб билган гаплардир. Чунки оят қуйидагиларни ифодалайди:


а)    Айтиб туришдан тақиқланган кишиларнинг дайн муомаласи қилишлари тақиқланмаган. Чунки оят


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا تَدَايَنتُم بِدَيْنٍ
(Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз), деб бошланяпти. Уларнинг қарз савдосини қилишлари шаръан саҳиҳдир. Шунга кўра,


سَفِيهاً أَوْ ضَعِيفاً أَوْ لاَ يَسْتَطِيعُ أَن يُمِلَّ هُوَ
(ақлсиз ё ожиз (ёш бола ё жуда кекса бўлса), ёки (айтиб туриб) ёздиришга қодир бўлмаса), деган гапнинг тафсирида битим тузиб бўлмайдиган сағир, телба ёки савдойи кабиларнинг бўлиши дуруст эмас.

б)         Шунингдек бу тоифалардаги кишиларнинг йўқ бўлишлари ҳам, ўзлари қатнашмасликлари ҳам мумкин, деган гап ҳам

 

203-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232